Қирғиз Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Чингиз Айтматов номидаги Иссиқкўл форуми бош котиби Ассол Молдокматова ушбу мукофотни Акмал Ҳасановга топширди.
Тақдирлаш маросимида таъкидланганидек, мураббийимиз Холматовнинг "Париж-2024" Олимпиадасида финалга қадар етиб борган қирғиз боксчисининг муваффақиятида ўзбек мураббийсининг алоҳида хизматлари бор. Бу, икки давлат, икки қардош халқ ўртасидаги азалий ришталарнинг мустаҳкамлиги, инсонпарварлик, бағрикенглик, дўстона муносабатларнинг янада кенгайиб бораётганининг ёрқин тантанаси бўлди.
Тақдирлаш жараёнида Қирғиз Республикаси мулозимлари мураббийимизга Иссиқкўлга дам олиш учун йўлланма, миллий чопон ҳамда таниқли мўйқалам устаси Сабитжан Бабажанов томонидан чизилган суратни тақдим этди.