Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров ўз лавозимидан озод этилди

    Қирғизистон президенти Садир Жапаров Оқилбек Жапаровни республика Вазирлар Маҳкамаси раҳбари лавозимидан озод этиш ҳақидаги фармонни имзолади.

    Бу ҳақда ТАССга Қирғизистон давлати раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

    “Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров Оқилбек Жапаровни Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси, Президент администрацияси раҳбари лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонни имзолади”, деди матбуот хизмати вакили.

    Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Одилбек Қосималиев Вазирлар Маҳкамаси раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Қонун ҳужжатларига мувофиқ, республика Вазирлар Маҳкамаси тарқатиб юборилмайди ва ўз фаолиятини давом эттиради.

    Оқилбек Жапаров 2021 йил октябрь ойидан бошлаб Қирғизистон ҳукуматини бошқариб келаётган эди. Уч йил ичида республика ялпи ички маҳсулоти деярли икки баравар ошди. Бош вазир Жапаров даврида мамлакатда қатор йирик иқтисодий лойиҳалар амалга оширилди. Хусусан, Ўзбекистон томони кўмагида енгил ва юк автомобилларини йиғиш заводи очилди, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates