Ҳужжат Жалолободдаги ер майдонларини халқаро лойиҳани амалга ошириш учун трансформация қилишни тартибга солади.
Қарорда 44,29 гектар ерни қишлоқ хўжалиги ва сув фонди тоифаларидан “саноат, транспорт, алоқа, энергетика, мудофаа ва бошқа мақсадлардаги ерлар” тоифасига ўтказиш назарда тутилган, жумладан:
36,55 гектар суғориладиган экин майдонлари;
7,54 гектар лалмикор ер;
0,2 гектар ботқоқлар.
Жалолобод ҳокимлигига ер участкаларини рўйхатга олиш ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, қишлоқ хўжалиги ерлари давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан хусусий мулкдаги ер майдонларини эквивалент ер участкаларига алмаштиришни таъминлаш, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ шаҳарсозлик ҳужжатларини тасдиқлаш топширилди. Ерлардан нотўғри фойдаланилган ёки ўзлаштирилмаган тақдирда, уларни олиб қўйиш таъминланади.
2022 йил сентябрида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой 454 километрлик темир йўл тармоғи бўйича келишиб олди.
Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг қўшма лойиҳа компаниясидаги улуши 24,5 фоиз, Хитойники эса 51 фоиз бўлади.
Қирғизистон Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилишига 11 миллиард сўм сармоя киритади.
Жорий йилнинг 6 июнь куни ХХР, Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида темир йўл лойиҳасини амалга оширишга кўмаклашиш тўғрисида шартнома имзоланган ва молиялаштириш масаласи ҳам ҳал этилган эди. Жогорку Кенеш келишувни 19 июнда ратификация қилган, президент Садир Жапаров эса 27 июнда имзолаган.
Мазкур темир йўл қурилиши 2024 йилнинг октябрида бошланган, деб хабар беради 24.kg.