Оқилбек Жапаровнинг лавозимидан озод этилишига нима сабаб бўлгани маълум қилинди

    Қирғизистон президенти Садир Жапаров фирибгарликда айбланаётган солиқ хизмати раҳбариятига қарши жиноий иш қўзғатилгани учун бош вазир Оқилбек Жапаровни лавозимидан озод қилганини маълум қилди.

    “Солиқ тизимидаги салбий ҳолатлар бизни жуда хафа қилди, деди президент парламент йиғилишида. Аксиз маркалари билан боғлиқ фирибгарликлар маълум бўлди. Бу тармоқ Оқилбек Усенбекович (Жапаров) назоратида бўлган, шундай экан ноқонуний хатти-ҳаракатларни тўхтатиш мумкин эди. Мен Давлат солиқ хизмати (ДСХ) раҳбариятига нисбатан тергов қилинаётган жиноят иши туфайли манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш мақсадида уни (бош вазир) лавозимидан четлаштиришга мажбур бўлдим, дея президент сўзларидан иқтибос келтирмоқда 24.kg агентлиги.

    Қирғизистон ҳукуматидаги кадрлар ўзгариши 16 декабрь куни давлат раҳбари Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаровни истеъфога чиқарганидан кейин бошланди. Қирғизистон президенти 18 декабрь куни Одилбек Қосималиевни республика бош вазири этиб тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолади.

    Садир Жапаров 7 декабрь куни Қидиқбек Қидировни Давлат солиқ хизмати раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинлаган эди. Бошқарманинг аввалги бошлиғи Олтинбек Абдувапов тергов-суриштирув тадбирлари ўтказилган муддатга ўз лавозимидан четлатилганди, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates