Қайд этилишича, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига буюк олим Али Қушчининг ўғли Қози Абдураҳмон қаламига мансуб "Равнақ-ул бўстон" асарининг факсимиле нусхаси олиб келинди.
Ушбу асарнинг асл нусхаси Аё София кутубхонасида сақланмоқда.
Китоб Марказга Истанбул университети профессори Эмек Ушенмез томонидан тақдим этилди. "Равнақ-ул бўстон" боғдорчиликка бағишланган бўлиб, унда меваларни етиштириш, сақлаш ва ниҳолларни парваришлаш бўйича қимматли тавсиялар берилган.