Алимент тўловидан қарз бўлса, чет элга чиқиш мумкинми?

    АОКАда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов иштирокида ўтказилган брифингда алимент мажбуриятининг қонуний тартиблари ҳақида маълумот берилди.

    Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 4-моддасига кўра, ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқи ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишга ҳақли. Бу ҳуқуқ мамлакатимиздан чиқиши вақтинча чекланган алимент тўловчи шахсларга ҳам тегишлидир.

    Айтиш керакки, маъмурий судлар томонидан 2022 йилнинг биринчи ярми давомида оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 7 минг 704 та маъмурий иш кўриб чиқилган. Хусусан, давлат ижрочисининг алимент тўловчи шахс­ни мамлакатимиздан чиқишини вақтинча чеклаш ҳақидаги қарорини ҳақиқий эмас, деб топиш тўғрисидаги ишлар ҳам шулар сирасига киради.

    Вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментлар олдиндан тўланган ёки алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш учун гаров шартномаси тузилган бўлса, давлат ижрочиси тўлов ёки гаров шартномаси тўғрисидаги тегишли ҳужжат олинган куннинг эртасидан кечиктирмасдан манфаатдор шахслар, ички ишлар органлари ва Давлат чегарасини қўриқлаш органларини қарздор жисмоний шахснинг мамлакатимиздан чиқишга оид чеклови олиб ташлангани тўғрисида ёз­ма равишда ха­бардор қилади. Бунда гаров қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг икки юз эллик бараваридан кам бўлмаслиги лозим.

    Бироқ амалиётда айрим давлат ижрочилари ушбу қо­нун талабларини нотўғри тал­қ­ин қилган ҳолда иж­­­ро ҳужжати бўйича қар­з­и йўқ­ ва алимент тўлаш­дан бў­­йин товламаган алимент тўловчи шахсларга ҳам мамлакатимиздан четга чиқишда сунъий чеклов қўйишдек салбий ҳолатлар учраб турибди.

    Улар бундан норози бўлиб, маъмурий судларга мурожаат қилганда уларнинг талаблари рад этилаётганидан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Чунки қайд этилган ушбу қонун талаби умумий қоида бўлиб, "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган барча ижро ҳужжатлари бўйича амал қилади. Қо­нунда санаб ўтилган иж­ро ҳужжатларидан фақат алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича махсус қоидалар бошқа қонун ва меъёрий ҳужжатлари билан белгиланган.

    Яъни, Оила кодексининг 145-моддасига кўра, алимент тўлаши шарт бўлган шахс доимий яшаш учун ёки уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга кетаётганида қонунга мувофиқ ўзи таъминот бериши лозим бўлган ундирувчилар билан ушбу кодекснинг 130-134-моддаларига асосан алимент тўлаш тўғрисида келишув тузиши шарт.

    Алимент тўлаш тўғрисида келишувга эришилмаган тақдирда манфаатдор шахс алимент миқдорини пул билан тў­ланадиган қатъий суммада белгилаш ва алиментни бир йўла тўлаш тўғрисида ёки алимент эвазига муайян мол-мулк­ни бериш ёхуд алиментни бош­қа усулда тўлаш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.

    Вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментлар олдиндан тўланган ёки алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш учун гаров шартномаси тузилган бўлса, шахс алимент тўлаш тўғрисида келишув тузиш мажбуриятидан озод этилади. Алиментларни олдиндан тў­лаш, шунингдек алимент тў­лаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги қарори билан тасдиқланган "Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бў­йича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 5-бандига кўра, алиментлар суммасини олдиндан тўлаш ёки алиментлар тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров тақдим этиш фақат қарздорнинг алимент тў­ловларидан қарздорлиги бўлмаган тақдирагина амалга оширилади.

    Низомнинг 8-бандида алиментларни олдиндан тўлаш ёки алимент тўлаш мажбурия­тини таъминлаш учун гаров шартномасининг тузилиши давлат ижрочиси ёки суд томонидан қарздор жисмоний шахснинг илгари белгиланган мамлакатимиздан чиқишини вақтинча чеклашни олиб ташлаш учун асос ҳисобланиши кўрсатилган.

    Ана шу талаблардан кўринишича, алимент ундириш ҳақи­даги ижро ҳужжати бўйича қарздор жисмоний шахснинг мамлакатимиздан чиқиш ҳуқу­қини вақтинча чеклаш учун унинг алимент тўлашдан бўйин товлаши эмас, фақатгина алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатининг ўзи кифоя қилади. Акс ҳол­да, юқорида қайд этилган қонун ва низомда кўрсатилган қоидалар ҳеч қандай аҳамият касб этмайди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates