Алишер Навоий номидаги Туркий кенгаш мукофоти таъсис этилади

    Ҳукумат 31 март 2021 2541

    Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг видеоанжуман шаклида норасмий саммити бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу саммитда иштирок этиб, нутқ сўзлади.

    Ўзбекистон 2019 йил 15 октябрда Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг еттинчи саммитида илк бор унинг тўла ҳуқуқли аъзоси сифатида иштирок этганди. Бу анжуманда Президентимиз мамлакатимизнинг Кенгашга аъзо бўлиб киришининг ўрни ва аҳамияти ҳақида муҳим фикрлар билдириб, аъзо давлатларнинг савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорлигини кенгайтиришга доир муҳим ташаббусларни илгари сурган эди.

    Мазкур анжуманда Президентимиз томонидан билдирилган яна бир муҳим ташаббус – Кенгашга аъзо мамлакатларнинг замонавий адабиёт ва санъат, тарих ва меъморчилик соҳасида улкан ютуқларга эришган ижодкорларини рағбатлантириш мақсадида алоҳида мукофот таъсис этиш тўғрисидаги таклиф кун тартибига қўйилган эди.

    Кенгашнинг бугун бўлиб ўтган навбатдаги саммитида ғоят муҳим ва қувончли воқеа юз берди: Ўзбекистон раҳбарининг ушбу нуфузли мукофотни нафақат халқимизнинг, айни пайтда бутун туркий дунёнинг фахру ғурурига айланган улуғ мутафаккир ҳазрат Алишер Навоий номи билан аташ тўғрисидаги таклифи аъзо давлатлар томонидан маъқулланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates