Шундан, 30 фоизи Қозоғистондан ташриф буюрадиган туристлар ҳисобланади.
2018 йил давомида Туркиядан ташриф буюрганлар сайёҳлар сони 41 минг 299 кишини ташкил қилган бўлса, 2019 йилда ушбу кўрсатгич 63 минг 539 кишини ташкил этди. 2020 йилнинг якунига кўра, 20 минг 958 Туркия фуқароси ташриф буюрган.
2021 йилда 44 минг 168, 2022 йилнинг 9 ой давомида 56 минг 792 туркиялик туристлар ташриф буюрди.
Озарбайжондан Ўзбекистонга 2018 йилда 10 минг 465 сайёҳ келган бўлса, 2019 йилда – 12 минг 367 киши келган. 2020 йилда 2 минг 213 нафар, 2021 йилда эса 2 минг 890 сайёҳ ташриф буюрган. 2022 йилнинг 9 ойида эса 5 минг 414 киши юртимизга келди.
Қирғизистондан 2017 йилда 366 минг киши келган бўлса, 2018 йилда бу рақам кескин ошди — 1 миллион 56 минг киши. 2019 йилда 1 миллион 454 киши, 2020 йилда 1 миллион 454 907 минг, 2021 йилда эса 652 минг 166 нафар сайёҳ келган бўлса, 2022 йилнинг 9 ойида бу рақам 920 минг кишини ташкил этди.