Владимир Норов Туркий давлатлар ташкилоти Бош котибини қабул қилди

    2022 йил 31 майда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) Бош котиби Бағдад Амреев бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

    Учрашувда Ўзбекистон ва ТДТ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилди.

    Ўзбекистон билан Ташкилот ўртасидаги иқтисодий, савдо, транспорт, божхона, туризм, ҳуқуқ-тартибот, маданий-гуманитар соҳаларда кўп қиррали муносабатлар жадал ривожланиб бораётгани қайд этилди.

    ТДТ билан ҳамкорликда мамлакатимизда ўтказиладиган тадбирлар жадвали, жумладан, Ёшлар форуми (3-4 июнь, Бухоро), «Қўқон хонлигининг туркий халқлар маданий мероси шаклланиши ва давлатчилиги ривожланишидаги ўрни» мавзусидаги халқаро илмий конференция (8-11 июнь, Қўқон), қишлоқ хўжалиги вазирлари йиғилиши ва Туркий агрофорумини (3-4 июль, Тошкент) ташкиллаштириш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

    Ташкилотнинг 2021 йил 12 ноябрда Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган саммитида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ТДТ доирасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича илгари сурилган ташаббусларини амалга ошириш юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

    Жорий йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотининг Биринчи саммитига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

    Мулоқотда минтақавий ва халқаро кун тартибининг айрим масалалари ҳам муҳокама қилинди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates