«All Nippon Airlines» Япониядан Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига авиарейслар йўлга қўймоқчи

    Халқаро ҳамкорлик 5 октябр 2022 2322

    Ўзбекистон делегациясининг Японияга ташрифи доирасида Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов «All Nippon Airlines» (ANA) авиакомпанияси вице-президенти Жуничиро Миягава билан музокара ўтказди.

    Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган учрашувда Япониядан мамлакатимизнинг тарихий шаҳарларига тўғридан-тўғри авиарейсларни йўлга қўйиш, юртимизга келувчи япониялик сайёҳлар оқимини ошириш ва туризм соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.

    Япония томонга Ўзбекистоннинг бой туристик салоҳияти ҳамда давлат раҳбари бошчилигида соҳада амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, жумладан, фуқаролик авиаташувлар бозорини либераллаштиришга оид чора-тадбирлар, мамлакатимизнинг ҳудудий аэропортларида очиқ осмон режимининг жорий этилиши, хизмат кўрсатиш соҳасидаги имтиёзлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, Самарқанддаги янги замонавий аэропорт терминали ҳамда «Silk Road Samarkand» туристик маркази фаолиятининг йўлга қўйилишига алоҳида эътибор қаратилди.

    Жуничиро Миягава, ўз ўрнида, Ўзбекистон япониялик сайёҳлар учун жозибадор мамлакат эканини қайд этиб, Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотлар сабаб япониялик туристларнинг юртимиз тарихи ва маданий меросига бўлган қизиқиши тобора ортиб бораётганини таъкидлади.

    2022 йил 4 августдан «Uzbekistan airways» АЖ томонидан «Тошкент – Токио – Тошкент» халқаро йўналишидаги мунтазам рейслар тиклангани ҳамда фуқаролик авиаташувларни ривожлантиришда яқиндан ҳамкорлик йўлга қўйилганини инобатга олиб, ANA авиакомпаниясининг Япониядан Ўзбекистоннинг туристик шаҳарлари (Самарқанд, Бухоро, Урганч) га авиарейсларни йўлга қўйиш таклиф этилди.

    Музокаралар якунига кўра, Япония туристик агентликлар ассоциацияси (JATA) кўмагида Японияда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишга оид промо-тадбирлар ўтказиш, кунчиқар мамлакат туркомпаниялари ва ОАВ вакиллари иштирокида инфо-тур ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

    Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг транспорт логистикаси, хусусан, Самарқанддаги янги аэропорт инфратузилмаси билан яқиндан танишиш ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари билан манзилли музокаралар ўтказиш учун ANA авиакомпанияси раҳбарияти ташрифи режалаштирилди. Бундан ташқари, «All Nippon Airlines» компаниясининг Токио ва Осака шаҳарларидан Самарқанд шаҳрига чартер дастурларини амалга ошириш масаласини ишлаб чиқишга келишилди, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates