Расмий маълумотларга кўра, ЙТҲ оқибатида 1 нафар автобус йўловчиси ҳалок бўлган, 14 нафари турли даражада тан жароҳати олган. Рус нашрлари автобусда асосан Туркиянинг Yamata компанияси ходимлари, Туркия фуқаролари, шунингдек, Тожикистон ва Ўзбекистондан келган ишчилар бўлгани ҳақида ёзди.
Миграция агентлигининг маълум қилишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаган.
Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан ҳодиса юзасидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилди.








