Йўловчи поезди ва юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди

    Шу йилнинг 30 июль куни соат 16:06 да “Андижон–Қўнғирот” йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поезди йўл-транспорт ҳодисасига учради.

    Бу ҳақда ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар қилди.

    Қайд этилишича, ҳодиса “Беруний–Бадай” бекатлари ўртасидаги 592-км, 6-тўсиқдаги қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида рўй берди. Давлат рақами 80 200 ABA бўлган “CHANGAN” русумли юк автомашинаси темир йўл кесишмасидан ўтиб кетаётган пайтда, унинг тиркамасига поезд тепловози урилган. Оқибатда тепловознинг олди ғилдирак жуфтликлари темир йўл изидан чиққан.

    Қўнғирот локомотив депосининг 101-сонли тепловози ёрдамида ҳаракатланаётган поезд таркибида 8 та вагон ва 150 нафар йўловчи бўлган.

    Хабарда айтилишича, ҳодиса оқибатида йўловчилар орасида жабрланиш ёки тан жароҳати олиш ҳолатлари кузатилмаган. Барча йўловчилар автобусларга жойлаштирилиб, манзилларига етказилган.

    Соат 17:29 да техник носозлик бартараф этилиб, поезд “Беруний” станциясига ўз йўналишида ҳаракатланишни давом эттирган.

    Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан тегишли терговга оид суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates