Ижтимоий тармоқларда “Бухорода махсус техника пиёдани босиб кетди” рукни остида хабар тарқалди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот берди.
Қайд этилишича, 2025 йилнинг 15 май куни вилоят ИИБ 102 тизимига Тез тиббий ёрдам шифокори томонидан Бухоро шаҳар марказий бозори олдида ЙТҲ содир бўлганини билдирган.
Олиб борилган кечиктириб бўлмас суриштирув ҳаракатлари давомида, шу куни Ҳ.И. исмли шахс ўз бошқарувида бўлган ХСМГ ХE60В русумли экскаваторни Ибн Сино кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб бораётган вақтида Бухоро шаҳар марказий бозоридан чиқиб йўлни кесиб ўтаётган 1961 йилда туғилган аёлни кўрмай қолиб босиб кетиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.
Аёл воқеа жойида вафот этди.
Билдирилишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Тергов якунига кўра ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиб, жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланади», дейилади ИИБ хабарида.








