Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, шу йилнинг 25 сентябрь куни соат 15:35ларда, Андижон шаҳар «Боғишамол» МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлининг 342 км.да, 1993 йилда туғилган ҳайдовчи Н.Д. ўзининг «Nexia-2» русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёда, 2015 йилда туғилган И.Д.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида пиёда енгил тан жароҳати олиб РШТТЁИАМ шифохонасига мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Андижон тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, — дейилади хабарда.








