Анъанавий байрам яна Хонободда

    Пандемия даврида тўхтаб қолган мазкур байрам бу йил ниҳоятда кўтаринки ташкил этилди.

    Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида марҳум санъаткор, сўз устаси Сойиб Хўжаевнинг 112 йиллиги ҳамда сўлим шаҳарнинг 50 йиллиги байрами муносабати билан фестиваль ташкил этилди.

    Тадбир аввалида вилоятнинг турли ҳудудларидан таклиф этилган нуронийлар, меҳнат фахрийлари, санъат шайдолари ва ёшлар карнай-сурнай садолари остида байрамона кутиб олинди.

    Меҳмонлар жараёнда Хонобод шаҳрида амалга оширилган янги лойиҳалар, бунёдкорлик ишлари билан атрофлича танишдилар. Шунингдек, зиёратгоҳларга саёҳатлар уюштирилди. Палов кўрик-танлови, спорт мусобақалари ўтказилиб, иштирокчи ва ғолиблар муносиб тақдирландилар.

    Афсона дам олиш масканидаги аския кечасида сўз усталари ва санъаткорларнинг чиқишлари барчага хуш кайфият улашди, деб ёзмоқда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates