Бу ҳақда Божхона қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, Андижон аэропортида Истанбул–Андижон рейси орқали учиб келган бир гуруҳ фуқаролар божхона ходимларида шубҳа уйғотгани сабабли белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилди.
Текширув чоғида уч нафар аёл томонидан умумий миқдори 225,3 граммни ташкил этувчи тайёр заргарлик буюмлари ички аъзоларига яширилган ҳолда мамлакатга олиб киришга уриниш ҳолати фош этилди.
Қонунбузарлик юзасидан фуқароларга нисбатан процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилди. Қиймати 200 миллион сўм деб баҳоланаётган заргарлик буюмлари эса вақтинча сақловга олинган.









