ДХХ ҳоким ўринбосари ва ҳоким ёрдамчиларини пора олаётганда ушлади

    Фарғона ва Наманган вилоятларида ҳокимлик масъуллари фуқаролардан пул талаб қилиш ва ер участкаларини ноқонуний расмийлаштириб бериш билан боғлиқ ҳолатларда қўлга олинди.

    Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бир нечта мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

    Фарғона вилоятида Боғдод туман ҳокимининг ўринбосари 8 минг АҚШ доллари олган вақтда ушланган. Терговга қадар текширувда аниқланишича, у ўз хизмат мавқейидан фойдаланиб, фуқарога «электрон онлайн аукцион» орқали ютиб олинган 2,4 сотих ерни бошқа шахсга мулк ҳуқуқи билан ўтказиб беришни ваъда қилган.

    Наманганда шаҳар ҳокимининг маҳалла масалалари бўйича ёрдамчиси «Яшил макон» лойиҳаси учун ажратилган ердан 8 сотихини бир йилга нотурар ҳолда фойдаланишга рухсат бериш ва бир йилдан сўнг турар-жой тоифасига ўтказиб беришни ваъда қилиб, 6 минг доллар талаб қилган. У келишилган пулни олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

    Янги Наманган туманида эса ҳудудий ҳоким ёрдамчиси давлат захирасидан 12 сотих ерни расмийлаштириб бериш эвазига 16 минг доллар талаб қилган. У олдиндан берилган 6 минг долларни олган вақтида ушланган.

    Ҳозирда барча ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates