Андижонда имтиёзли кўмирни ноқонуний сотган омбор масъуллари ушланди

    Андижон вилоятида куз-қиш мавсуми учун аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига имтиёзли нархларда етказиб бериш мақсадида ажратилган кўмирни ноқонуний сотиш ҳолатлари фош этилди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

    Пахтаобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда «Кўмир таъминот» МЧЖнинг Пахтаобод омбори экспедитор-кассири Ш.Т. (муқаддам судланган) 35,1 тонна кўмирни маҳаллий тадбиркорга 35,1 миллион сўмга сотишга келишган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган. У мазкур пуллар ҳисобидан 2 800 доллар олгани ҳам тасдиқланган. Омборда ўтказилган хатловда эса 196,1 тонна кўмир камомади аниқланди.

    Қўрғонтепа туманида ўтказилган яна бир тезкор тадбирда эса шу корхонанинг бошқа омбори масъул шахслари 153,6 тонна имтиёзли кўмирни 7 нафар фуқаро ва тадбиркорга 1 200 сўмдан сотиш пайтида қўлга олинган. Хатлов натижасида бу омборда ҳам 183,9 тонна камомад борлиги маълум бўлди.

    Ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates