Сирдарё вилояти ФВБнинг хабарига кўра, тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин қисқа фурсатда тўлиқ бартараф этилди.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқароларга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида улар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилоят филиалига етказилган. Вафот этганлар йўқ.
Соғлиқни сақлаш бошқармаси ушбу беморлар ҳолатини ўз назоратига олган.
Мазкур ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот бериб борилади.








