Одам савдоси бўйича қидирувда бўлган аёл Туркиядан экстрадиция қилинди

    2021 йилдан бери одам савдоси учун қидирувда бўлган аёл Туркиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

    Хабарга кўра, 1991 йилда туғилган ушбу шахс юқори маош ваъдаларини бериб, қизларни Туркияга олиб борган. У ерда уларнинг фуқаролик паспортларини тортиб олиб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлагани аниқланган.

    Аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, 2021 йилда қидирув эълон қилинган.

    Тезкор ҳаракатлар давомида унинг Истанбул шаҳрида яшириниб юргани маълум бўлган. Турк ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўлга олинган шахс жорий йилнинг 18 ноябрь куни белгиланган тартибда Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

    Мазкур операция икки мамлакатнинг Интерпол миллий марказий бюролари ўртасидаги самарали ҳамкорлик натижаси сифатида амалга оширилди.

    Маълумот учун, жорий йилдан Ўзбекистонда одам савдоси учун жазо чоралари кучайтирилган бўлиб, амалдаги қонунчиликка мувофиқ бундай жиноят учун 5 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates