Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 8 августдаги «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги ЎРҚ-788-сонли қонунини қабул қилинган бўлиб, ушбу Қонун 2022 йилнинг 10 ноябрь кунидан кучга кирган.
Мазкур қонуннинг 13-моддасига кўра давлат фуқаролик хизматчисига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга, тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий бошқарув, маъмурий хўжалик вазифаларини бажаришга чекловлар қўйилган.
"Юқоридаги Қонун кучга кириши муносабати билан, Қонуннинг 19-моддасида таъкидланган манфаатлар тўқнашувини олдини олиш, тадбиркорлик фаолиятини давом эттириш мақсадида Ж.Қувватов эгаллаб турган лавозимидан (Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи) озод қилинишини сўраб ариза билан мурожаат этганлиги маълум қилинади", — дейилади вилоят ҳокимлиги хабарида.