Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, шундан:
- 134 таси Ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, Республика даволаш-профилактика муассасалари;
- 347 таси ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари, туман (шаҳар) тиббиёт бўлимлари;
- 796 таси вазирлик тизимидаги бошқа тиббиёт ва даволаш-профилактика муассасалари ҳамда тизим ташкилотларида қайд этилган.
Жумладан, Вирусология илмий текшириши институти молия-иқтисод бўлими бошлиғи Н. А., ва Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг бош ҳисобчиси Г.Г. ўз бўйсунуви ва назорати остида қариндоши билан биргаликда фаолият кўрсатиб келган.
Улуғнор тумани тиббиёт бирлашмаси бош ҳисобчиси А.М. эса ўз лавозимидан фойдаланган ҳолда яқин қариндошларини катта ҳамшира лавозимига ва ўзи ишлаб турган бўлимга лаборант вазифасига ишга жойлаштирган.
Таъкидланишича, ушбу ҳолатлар бўйича фаолиятида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган ходимларнинг меҳнат шартномаси бекор тугатилиб, ротация қилинган.
Шунингдек, вазирликнинг Коррупцияга қарши ички назорат бўлими томонидан тизимли назорат ишлари йўлга қўйилиши натижасида соҳада 567 та қонунбузилиш ҳолати ўз вақтида бартараф этилган.








