Андижон вилоятининг Олтинкўл туманидаги пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари бошқа бир фермер хўжалик балансида бўлган 50 сотих ер майдонини гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, уни харидорга 117.500 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Қўнғирот туманида яшовчи, 1959 й.т. шахс ўзганинг ишончига кириб, давлат захирасида бўлган 25 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 85 млн. сўм олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати ахборот хизмати маълум қилди.