Андижон вилоятида 3-чорак якуни билан 2,2 млн долларлик IT хизматлар экспорт қилинди

    Андижон вилоятида 34,5 млрд сўмлик хизматлар кўрсатилган бўлиб, 7 баробар ўсиш қайд этилган.

    Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси маълумотларига кўра, 2023 йил январь-сентябрь ойларида Андижон вилоятида 34,5 млрд сўмлик хизматлар кўрсатилган бўлиб, 7 баробар ўсиш қайд этилган. Кўрсаткичлар ўтган йил даврига нисбатан 11-ўриндан 4-ўринга кўтарилган.

    Андижон вилоятида ўтган йилнинг бу даврида экспорт кўрсаткичлари мавжуд бўлмаган бўлса, жорий йил учинчи чорак якуни билан 2,2 млн АҚШ долларига тенг экспорт амалга оширилган. Ушбу кўрсаткич орқали вилоят республикада Тошкент шаҳридан сўнг иккинчи ўринда бормоқда.

    IT-парк резидентлари сони 25 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,6 баробар ошган. 2022 йил биринчи ярим йиллигида улар томонидан иш билан таъминланганлар сони 20 нафарни ташкил этган бўлса, ҳозирда 343 нафарга етган.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates