Таъкидланишича, вилоятда фаолият олиб бораётган куз-қиш штабига бензин сифати ва унинг етишмовчилиги бўйича муроажатлар кўпайган. Мазкур мурожаатлар назоратга олиниб, тегишли мутасадди ва органлар томонидан ўрганлиган. Натижада бир қатор «заправка»ларда шундай ҳолат аниқланган ва мутасаддиларга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилган.
Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг Андижон ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сирожиддин Мухторовга кўра, 14-15 декабрь кунлари Андижон шаҳри ва Андижон туманидаги АЁҚШлардан олинган 17 та намунадан 7 тасида белгиланган меъёрларга жавоб бермагани аниқланган. Бу каби рейдлар вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам шундай ўрганишлар ўтказиш режалаштирилган.