Қашқадарёда қўлбола ароқ тайёрлаб келганлар қўлга тушди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қўлбола алкогол маҳсулотларини ишлаб чиқариб келган яширин цех фош этилди.

    Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.У. “Лолистон” МФЙ ҳудудидаги хонадонида қўлбола алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил этганлиги фош этилиб, ушбу цехдан 810 дона қалбаки акциз маркалар, 1 864 дона “YANGI SHAHRISABZ” номли ёрлиқлар, 3 430 дона ҳар хил турдаги қопқоқлар, 85 литр қўлбола тайёрланган ароқ, 1 дона фильтр ускунаси, сана қўйишга мўлжалланган муҳр ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинди.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates