Маълумотларига кўра, сўнгги сутка ичида Истанбул шаҳрида жами 38 киши сохта спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида заҳарланиб, 11 нафари ҳаётдан кўз юмган.
Полиция воқеа юзасидан кенг қамровли тергов ишларини бошлади.
Маълум бўлишича, шифохонага мурожаат қилганларнинг 26 нафари хорижликлар бўлган.
Мазкур ҳолатга алоқадорликда айбланиб, 2 нафар Туркманистон фуқароси қўлга олинган ва уларга нисбатан жиноят иши очилган.
Ҳозирга вақтга кўра қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етди. Улардан 5 эркак ва 1 нафар аёлни кишини ташкил этмоқда, дейилади хабарда.