Жорий йил 5 апрель куни ижтимоий тармоқларда “Избоскан тумани Пойтуғ шаҳридаги Ойбек маҳалласида камида 50-60 йиллик улкан дарахтлар кесиб ташланибди” сарлавҳали хабарлар тарқалди. Ҳолатга Табиат ресурслари вазирлиги расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, Табиат ресурслари вазирлиги Андижон вилояти бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси ҳамда Миллий гвардия бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда воқеа жойида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида Андижон вилояти, Избоскан тумани, "Ойбек" маҳалла фуқаролари йиғини, "Миллий қадрият" кўчаси, 17-уй олдида жойлашган 3 (уч) туп чинор дарахти тегишли рухсатномаларсиз кесиб юборилганлиги аниқланди.
Ҳуқуқубузарлар ўсимлик дунёсига 131 400 000 сўм миқдорида зарар етказган, ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида Избоскан туман прокуратурасига юборилди.