Андижонда чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш заводи қурилиши бошланди

    Хўжаобод туманида чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш заводи биносига тамал тоши қўйилди.

    Қиймати 146 млн.долларини ташкил этган лойиҳа "China International Camce" компанияси томонидан амалга оширилмоқда.

    Тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, нуронийлар, ташкилот раҳбарлари, соҳа вакиллари иштирок этди.

    Ушбу лойиҳа Хитой Халқ Республикаси билан икки томонлама ҳамкорликнинг амалдаги натижаси бўлиб, 2025-2027 йиллар мобайнида тўлиқ фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

    "Бугун бизнинг асосий вазифамиз - ана шундай йирик ва стратегик аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланиш. Вилоятимизнинг барқарор иқтисодий ўсишига замин яратишдир", - дейди Шуҳратбек Абдураҳмонов.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates