Андижонда ЭТК муҳандислари пора билан қўлга тушди

    Андижон туман электр тармоқлари корхонаси муҳандиси тадбиркордан электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани бўйича расмийлаштирилган ҳужжатни йўқ қилиб бериш эвазига пул талаб қилган.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хўжаобод тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда туман электр тармоқлари корхонаси муҳандиси Ш.В. “Х.Т.” МЧЖга қарашли умумий овқатланиш ошхонасида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатномани йўқ қилиб бериши эвазига корхона раҳбари Х.Т.нинг 20 млн сўмини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ филиали маъмурий биноси олдида давом этган тадбирда, Хўжаобод ЭТКнинг яна бир муҳандиси А.А. муҳандис Ш.В.дан 20 млн сўмни олиб, шундан 5 млн сўмини қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168 моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211 моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates