Лого Лого-пв-уз

    Андижонда ҳам жиноят олами вакиллари қўлга олинмоқда

    Андижон вилояти ҳудудида "Долзарб 40 кунлик"  махсус профилактик тадбирлари доирасида бир қатор жиноят олами вакиллари, товламачилар, ўзидан "Етакчи" ясаб олганлар ҳамда уларга яқин бўлган шахслар ушланмоқда.

    Андижон вилояти ҳудудида «Долзарб 40 кунлик» махсус профилактик тадбирлари доирасида бир қатор жиноят олами вакиллари, товламачилар, ўзидан «етакчи» ясаб олганлар ҳамда уларга яқин бўлган шахслар ушланмоқда, дея хабар бермоқда Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизмати.

    Жорий йилнинг 2 декабрь куни ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида муқаддам ЖКнинг қатор моддалари билан судланган Б.Н., У.У., ҳамда М.Д.лар вилоят ҳудудида майда безорилик, товламачилик, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш, гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда ўтказиш билан боғлиқ жиноятларни содир этганликлари аниқланди.

    Уларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ЖКнинг 165, 251-1, 273-моддаларига асосан қўзғатилган жиноят ишлари доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    феврал, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    Use cursor keys to navigate calendar dates