Бемор қизнинг суратидан фойдаланиб, пул йиққан шахсга жиноят иши қўзғатилди

    У шу йўл билан фуқароларнинг ишончига кириб, фирибгарлик йўли билан 25 миллион сўмга яқин пулларни эҳсон сифатида ўзлаштиришга эришган.

    Фирибгарлик йўли билан 25 миллион сўмга яқин пулларни эҳсон сифатида ўзлаштирган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

    Маълум қилинишича, Фарғона вилоятида яшовчи, 1994 йилда туғилган Т.И. (аёл),2022 йилнинг сентябрь ойида интернет ижтимоий тармоғининг “Telegram” мессенжери орқали орқали профил очиб, бошқа бировнинг вояга етмаган қизининг касал ҳолатдаги суратини жойлаган. Шунингдек, ижтимоий тармоқдаги турли гуруҳларга ушбу суратдаги қиз, фарзанди эканлигини ҳамда касаллиги ва ёрдамга муҳтожлиги ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатган.

    Натижада Т.И, онаси номига очилган банк пластик карта рақамини “Telegram” га жойлаб, фуқароларнинг ишончига кириб, фирибгарлик йўли билан 25 миллион сўмга яқин пулларни эҳсон сифатида ўзлаштиришга эришган. Андижон вилояти ИИБ ТҚХ киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида қўлга киритилган пулларни фирибгар эҳтиёжлари учун ишлатиб юборилганлиги аниқланди.

    Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates