Тошкентда фоиз эвазига пул бериб, қарздорларнинг уй-жойларини тортиб олиш билан шуғулланган шахс ушланди

    Унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

    Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (“Товламачилик”), 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида 1993 йилда туғилган Абдумаликов Тохиржон Абдугаппор ўғли жиноят содир этганликда гумонланиб ушланган. Унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

    Ўтказилган тергов ҳаракатари давомида аниқланишича, ушбу шахс фуқароларга фоиз эвазига пул бериб, қарз олган шахснинг номида бўлган турар-жой ва транспорт воситаларини гаров эвазига ўзининг номига расмийлаштириб олган.

    Фуқаролар белгиланган муддатда қарз ва фоизларини бермаган тақдирда уй-жойдан оиласи билан чиқариб юбориш ва транспорт воситасини тортиб олиш билан шуғулланиб келган. Ваҳоланки, гаровга қўйилган мулк миқдори фоиз эвазига берилган пул маблағидан 3-4 баробар кўп бўлган.

    "Ҳурматли фуқаролар агар Сиз ушбу шахсдан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахснинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича бирор маълумотга эга бўлсангиз Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади", дейилади хабарда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates