Ўтказилган рейд тадбирларида туманнинг “Беш қовоқ“ МФЙда жойлашган “Б. Б. Б.“ МЧЖга қарашли бинода лойиҳа техник ҳужжатларисиз, носоз ҳолатдаги газ ҳисоблаш ускунаси билан бир дона оҳак хумдонида 20 дона ностандарт газ ёндиргичлар орқали оҳак тайёрлаш учун табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани аниқланди.
Табиий газдан фойдаланиш шартномасида туз ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланиш кўрсатилган бўлсада, МЧЖ газдан оҳак ишлаб чиқаришда фойдаланган.
Бундан ташқари газ ҳисоблаш ускунаси носозлиги сабаб МЧЖ тармоқдан узилиб, бир марталик тамға ўрнатилган, бироқ МЖЧ раҳбари уни ўзбошимчалик билан бузиб, табиий газдан фойдаланиб келган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, табиий газ сарфи қайта ҳисоб-китоб қилинди ва 5 миллиард 358 миллион сўмлик зарар аниқланди. Барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.