Ўтказилган рейд тадбирларида Зангиота тумани “Истиқлол“ МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро К. Б. ўз хонадонида иссиқхона ташкил қилиб, табиий газ тармоғига ҳисоблагичдан олдин ўзбошимчалик билан уланиб, 4 дона ностандарт ёндиргич орқали табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани маълум бўлди.
Ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинди ва 1 миллиард 684 миллион сўмлик зарар ҳисобланди.
Шунингдек, Қибрай туманнинг “Обод“ МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Т. Р. хонадонида иссиқхона ташкил қилиб, ҳисоблагичдан ташқари табиий газ қувурига ўзбошимчалик билан уланиб, “зангори ёқилғи“дан ноқонуний фойдаланиб келгани маълум бўлди.
Ноқонуний сарфланган табиий газ ҳажми қайта ҳисоб-китоб қилинди ва 291 миллион 926 минг сўмлик зарар аниқланиб, иккала ноқонуний ҳолат бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.