“Ҳудудгаз Тошкент“ газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари, туман газ таъминоти бўлими ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида Тошкент вилоятида ўтказилган назорат рейд тадбирларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган иссиқхона фош этилди.
Маълумотларга кўра, Оҳангарон тумани «Алишер» МФЙда жойлашган «А. И. Б.» фермер хўжалигига қарашли иссиқхона хатловдан ўтказилганда, истеъмолчи бир марталик тамға ўрнатилган зулфин ва электрон газ ҳисоблаш ускунасини олиб ташлаб табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётган.
Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, газ сарфи қайта ҳисоб-китоб қилинди ва 2 миллиард 955 миллион сўмлик зарар аниқланди.
Шунингдек, вилоятнинг Қибрай тумани “Гулистон“ МФЙда жойлашган хонадонда яшовчи фуқаро Н. Д. иссиқхона ташкил қилиб, табиий газ тармоғига ҳисоблагичдан олдин тўғридан тўғри уланиб, табиий бойликдан хўжасизларча фойдаланиб келгани аниқланди.
Ушбу ҳолат бўйича 49 миллион 673 минг сўмлик табиий газ ҳажми қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Хозирда юқоридаги ҳолатлар бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган.