Ушбу ҳолат юзасидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси изоҳ берди.
Қайд этилишича, ишни кўриб чиқиш натижасида жорий йилнинг март июль ойларида биржа савдолари орқали сотилиши керак бўлган жами 122,7 минг тн цемент маҳсулоти белгиланган талабларга зид равишда тўғридан-тўғри шартномалар асосида реализация қилинганлиги.
Бунда, жами 2,7 минг тн цемент маҳсулоти ўртача ҳисобланган биржа котировкасидан юқори нархларда тўғридан-тўғри реализация қилинганлиги натижасида 81,1 млн сўм асоссиз равишда даромад олинган ва бошқа цемент ишлаб чиқарувчиларга нисбатан инсофсиз рақобатни содир этганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан “Shangfeng-Bridge of Friendship” МЧЖга нисбатан рақобатга зид ҳаракатларни, хусусан рақобатчиларга нисбатан инсофсиз рақобатни амалга оширганлиги (демпинг ҳаракатлари) ва биржа савдоларини ўтказиш чоғида рақобатни чеклайдиган ҳаракатларни содир этганлиги сабабли белгиланган тартибида 4,9 млрд (тўрт миллиард тўққиз юз миллион) сўм миқдорда молиявий жарима қўллаш бўйича қарор қабул қилинди.
Шунингдек, қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Шу билан биргаликда, МЧЖ томонидан юқори ликвидли ва монополь турдаги (цемент) маҳсулотини тўғридан-тўғри шартномаларга асосан реализация қилишда қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини ҳисоблаш бўйича тўпланган ҳужжатлар солиқ органига юборилди.
Махсус комиссиянинг ушбу қароридан норози бўлган томон Қўмитанинг Апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга, — дейилади хабарда.