Андижонда яна битта подстанция ишга туширилди

    Энергетика 18 ноябр 2023 956

    Шаҳрихон туманида “Сарой” подстанцияси бугун ишга туширилди.

    Умумий қиймати 253,4 миллиард бўлган мазкур лойиҳанинг биринчи босқич қурилиши якунланиб, 1 дона 125 МВАли трансформатор ўрнатилган.

    Лойиҳа ишга тушиши натижасида Балиқчи, Бўстон, Улуғнор ва Шаҳрихон туманларидаги электр таъминоти яхшиланади.

    Жумладан, 450 дан ортиқ ижтимоий соҳа обектлари, 3 минг 500 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари, 100.000 дан ортиқ аҳоли хонадонларида электр таъминоти сифати ошади. Ушбуларга аввалдан электр узатиб келаётган подстанциялардаги кучланиш бир неча баробарга енгиллашади.

    Президентимиз қарори билан амалга оширилган бу режада ҳудудларда ишлаб чиқариш чиқариш қувватини янада кенгайтириш мумкин бўлади ҳамда янги тадбиркорлик субектларини электр энергияси билан таъминлаш имконияти яратилади.

    Ҳозирги кунга қадар 4 та туманларга Андижон туманидаги 220/110/10кВ кучланиш қувватига эга “Хакан” подстанцияси орқали электр узатилиши таъминланган, тармоқ узунлиги ҳисобига электр энергиясидан технологик сарф-йўқотишлар ҳам юқори бўлиб келаётган эди.

    Янги “Сарой” подстанцияси “Хакан” подстанцияси юкланмасини 100 мегаваттга енгиллаштиради. Сарф-харажатлар камайтирилиши ҳисобига Андижон, Асака, Булоқбоши, Хўжабод, Марҳамат ва Жалақудуқ туманларидаги истеъмолчиларининг электр таъминотида барқарорлик ўрнатилиши кўзда тутилган.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates