АҚШ туризм соҳаси етакчилари билан манфаатли учрашувлар ўтказилди

    Туризм 26 октябр 2024 572

    АҚШнинг Флорида штатининг Маями шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси “World Travel EXPO” (WTE-Miami) халқаро саёҳат ва туризм кўргазмасида иштироки доирасида қатор учрашувлар ўтказди.

    Жумладан:

    Марказий Америка туризм агентлиги (CATA)нинг маркетинг ва реклама координатори Карина Канто билан учрашув ташкил этилиб, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини CATA имкониятларидан фойдаланган ҳолда АҚШ ва Лотин Америкаси давлатларида кенг тарғиб этиш, хабардорлигини ошириш бўйича ҳамкорлик қилиш масалалари юзасидан музокаралар олиб борилди.

    “CAMACOL” Turizm қўмитаси (АҚШ Лотин савдо палатаси) Президенти Хосе Джо Чи ҳамда Бош директори ва раиси Хайме Рохас билан учрашувда Ўзбекистон туроператорлари ва CAMACOL аъзолари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, АҚШ ва Лотин Америкасидаги етакчи испан ОАВ вакиллари ва саёҳат блогерлари учун Ўзбекистонга танишув саёҳатларини ташкил этиш ҳамда CAMACOL аъзолари орасида йиллик учрашувлар, конференциялар, форумлар ўтказиш учун ягона MICE манзили сифатида танитишда ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилди.

    “Kotus Wellness” компанияси асосчиси ва директори Довиле Каспариене билан учрашув доирасида барқарор яшил туризмни ривожлантириш, “Kotus Wellness” расмий саҳифаси ва ижтимоий тармоқларида Ўзбекистон нуфузини илгари суриш ва “яшил” туристик маршрутлар ишлаб чиқиш орқали сайёҳлар оқимини кўпайтириш масалалари муҳокама этилди.

    Global Child “Travel & Purpose” маркетинг бўйича директори Мануел Клементе билан Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, маданий мероси, гастрономияси ва ҳаёти ҳақида сериаллар тасвирга олиш, АҚШ ва бошқа мамлакатларнинг йирик платформаларида Ўзбекистон ҳақидаги видеороликларни эфирга узатишда ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама этилди.

    “INK Global” компанияси Стратегик медиа ҳамкорлик бўйича директори Андрес Моралес билан учрашувда Ўзбекистон туризм салоҳиятини “INK Global” платформаларида мақсадли ва рақамли тарғиб этиш, сифатли контентлар ишлаб чиқиш орқали АҚШ ва Лотин Америкаси сайёҳларини республикага жалб этишда ҳамкорлик ўрнатиш масалалари муҳокама этилди.

    Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон мазкур “WTE-Miami” кўргазмасида илк бор иштирок этиши орқали юзлаб ташриф буюрувчиларни ўзига жалб этди ва мутахассисларнинг фикрига кўра энг жозибали ва динамик павильон деб топилди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates