СамАТИга “Эрасмус+” лойиҳаси бош координатори ташриф буюрди

    Бугунги кунда “Эрасмус+” лойиҳаси йўналишида республикамиз олий таълим тизимида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилмаганлиги боис ҳозирда очиқ университет асосида республикамизда кадрлар тайёрлаш юзасидан концепция ишлаб чиқилмоқда.

    Самарқанд агроинновасиялар ва тадқиқотлар институтида 2024-2027 йилларга мўлжалланган халқаро тажрибалар асосида очиқ университет тамойили бўйича кадрлар тайёрлаш учун Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури томонидан молиялаштирилган “Open Food Innovation University (Озиқ-овқат инновациялари бўйича очиқ университет) OFINU” лойиҳасини амалга оширишни бошлади.

    Лойиҳанинг мақсади — Ўзбекистон ва Тожикистон университетларида озиқ-овқатни қайта ишлаш технологияси йўналишида ўқитишнинг кундузги таълим шаклидаги талабалар билан биргаликда ташқи тингловчилар (мутахассисликни олишни истаган ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари) иштирок этадиган таълимнинг янги шаклини ишлаб чиқиш ва жорий этишдан иборат. Лойиҳани амалга оширишда жами бешта корхона (шундан учтаси Ўзбекистонда озиқ-овқатни қайта ишловчи “Самарқанд дон маҳсулотлари” АЖ, “Агромир” МЧЖ ҳамда “Навигул” МЧЖ) ва битта тадбиркорлик уюшмаси муҳим вазифаларни бажаради.

    Лойиҳани режалаштирилган ишчи пакетларини ўз вақтида амалга оширилаётганлиги бўйича мониторинг олиб бориш ҳамда келгусида бажарилиши режалаштирилган вазифаларни белгилаш мақсадида жорий йилнинг 17-18 октябрь кунлари институтга “Эрасмус+” лойиҳасининг бош координатор Ирина Кулитане ташриф буюрди.

    Дастлаб меҳмон институтда амалга оширилаётган озиқ-овқат инновацияларига доир лойиҳалар билан танишди. Сўнг лойиҳа доирасида кўзда тутилган очиқ университет тамойилига асосланган ўқитишнинг янги шакли учун озиқ-овқат инновациялари ва технологияларига оид 7 та фан модулларини шакллантириш ва ўзбек тилига таржима қилиш, ўқув лаборатория жиҳозларини харид қилиш ҳамда янги ўқитиш методологиясини шакллантириш муҳим эканлигини таъкидлади.

    Бунда масъул профессор-ўқитувчилар билан ўзларига бириктирилган фан модулларига тегишли дастур ва ўқув қўлланмаларни ўзбек тилига таржима қилиш, мазкур модулларни ўқитишда қўлланиладиган методологияларни ўрганиш, Латвия ҳаёт фанлари ва технологиялари университетида малака ошириш масалалари муҳокама қилинди.

    Шунингдек, ташриф давомида бош координатор Ирина Кулитанега лойиҳанинг ҳамкор ташкилотларидан бири мева-сабзавотларни сақловчи ва қайта ишловчи “Агромир” компаниясига тегишли интенсив боғ ҳамда “Мева Мароқанд” МЧЖ фаолияти таништирилди.

    Ушбу тажриба дунёнинг кўплаб ривожланган мамлакатларида жорий этилган бўлиб, бунда олийгоҳ талабалари билан ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари ёки олий маълумотга эга бўлган, бироқ фаолият йўналишини ўзгартирмоқчи бўлганлар тингловчи сифатида мутахассислик фанларини биргаликда ўқиб ўзлаштиришади.

    — Республикамизда жорий этиладиган ушбу очиқ университет тамойилида ҳам тингловчиларнинг таклифлари ҳамда олийгоҳ имкониятларидан келиб чиқиб, ўқув курслари имкон қадар модуллар шаклида барча учун қулай муддатларда ташкил этилади, — дейди Институт ректори Ш.Ҳасанов. — Асосан назарий таълим олаётган талабалар ҳамда амалий тажрибага эга бўлган тингловчилар биргаликда фанларни ўзлаштириб, бир-бирларига кўмак беришади, таълимда назария ва амалиёт уйғунлашуви амалга ошади. Бунда тингловчилар фан учун ажратилган кредитларга мос тўловларни амалга ошириб, назарий таълим олишади ҳамда курс якунида ўзлаштирган фан модуллари бўйича сертификатга эга бўлади.

    Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, тингловчилар томонидан тўплаб борилган кредитлар олийгоҳ томонидан тан олинади ҳамда йиллар мобайнида ўқув курсларида тўплаган кредитларини жамлаган ҳолда охирги семестрни олийгоҳда ўқиш орқали якунида диплом олишга имкон яратилади.


    Ҳамкорлик материали

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates