Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими иш юритувига қарздор «Асл империал сервис» МЧЖдан ундирувчи «Трастбанк» ХАБ фойдасига жами 7 млрд. 203 млн. сўм кредит қарзини ундириш бўйича ижро ҳужжати келиб тушган.
Ижро ҳужжатида қарз ундирувини қарздор жамиятга тегишли бўлган Андижон шаҳрида жойлашган, қурилиш майдони 2549,93 кв.метр бўлган«чойхона» бино-иншоотларига қаратиш белгиланган.
Ижро ҳаракатлари давомида дастлаб қарздор жамиятнинг банк ҳисоб рақамларига электрон тарзда инкассо топшириқномаси юборилиб, тақиқ қўйилган ва гаровдаги «чойхона» биноси хатловга олинган.
Белгиланган ихтиёрий муддатларда кредит қарзи тўланмаганлиги сабабли, бошланғич қиймати 6 млрд. 250 млн. сўмни ташкил этувчи «чойхона» биноси «e-ijro auksion» ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун чиқарилди.