Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Ғазалкент” сув омбори тадбиркорларга ижарага бериш учун “Э-аукцион” платформасига жойлаштирилди.
Аукционда иштирок этувчиларнинг аризаларни шу йилнинг 3 октябрь куни соат 09:00 га қадар топшириши керак бўлади. Аукцион шу йилнинг 3 октябр куни соат 10:00 да бошланади.
Ушбу аукционда иштирок этишни хоҳловчи тадбиркорлар ҳавзани ижарага олиш ва фойдаланиш тартиблари бўйича маълумотларни юқоридаги ҳавола орқали билишлари мумкин.