Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 09.07.2024 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор "Сарой люкс" хусусий корхонаси ҳисобидан АТ "Халқ банки" фойдасига жами 8,9 млрд. сўм кредитдан қарздорлигини ундириш ҳамда ундирувни гаровдаги мулкка қаратиш белгиланган.
Суднинг мазкур ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Андижон туман бўлими иш юритувига келиб тушган бўлиб, бўлим давлат ижрочиси томонидан қонунда белгиланган тартибда ижро ҳаракатлари олиб борилган.
Ижро ҳаракатлари давомида кредит шартномасига асосан гаровга қўйилган, "Анд гуллар боғи" МЧЖга тегишли иссиқхона бино-иншоотлари хатланиб, реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.