Андижондаги заводда ёнғин содир бўлди

    Ёнғин оқибатида МЧЖнинг шамоллатиш вентиляция шахтасида 90 м.кв майдондаги бўёқ қолдиқлари ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати йўқ.

    Ҳолат бўйича вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.

    Шу йилнинг 10 сентябрь куни тунги соат 23:58да Андижон шаҳар Янги айланма кўчасида жойлашган "Уз Корам Ко" МЧЖда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушди.

    Келиб тушган хабарга асосан тунги соат 00:06да манзилга ёнғин қутқарув экипажи юборилди. Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин қутқарув экипажи гуруҳи томонидан ёнғин тунги соат 00:55да батамом ўчирилди.

    Ҳозирда ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар аниқланмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates