Англияда футбол тарихидаги энг тезкор гол урилди

    Англиянинг “Кройдон” клуби футболчиси Райан Холл ўйин бошланганидан 2 сония ўтиб гол урди. Жамоа Гиннеснинг рекордлар китобига ариза топширди.

    Лондоннинг “Кройдон” ва “Кокфостерс” ўртасидаги кубок ўйини майдон марказидан ажойиб зарба билан бошланди, шундан сўнг тўп дарвозага бориб тушди. Жамоа матбуот хизмати бу гол футбол тарихидаги энг тезкор гол эканлигини таъкидламоқда.

    “Ниҳоят, Райан Холлнинг “Кройдон” сафида “Кокфостерс” дарвозасига киритган голининг видеосини олдик. Гол 2,31 сонияда урилди, биз буни футболдаги энг тезкор гол деб ҳисоблаймиз. Гиннеснинг рекордлар китоби, буни тасдиқлай оласизми?” деб эълон қилди клуб ижтимоий тармоқларда.

    Гиннеснинг рекордлар китоби матбуот хизмати хабарни кўрди, бироқ ҳали янги рекордни тасдиқламади.

    Гиннеснинг рекордлар китоби “Рикардо Оливеранинг (Уругвай) 1998 йил 26 декабрда “Роо Негро” сафида “Сориано”га қарши ўйиннинг 2,8 сониясида киритилган голини футбол тарихида урилган энг тезкор гол сифатида тан олган, деб хабар беради tengrisport.kz.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates