“Angren pipe plant” МЧЖ сотилди

    Давлат активларини бошқариш агентлиги “Angren Pipe plant” МЧЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини 19,2 млн. АҚШ долларига “Natural Juice” МЧЖ ва “Gross” АЖ суғурта компанияси консорциумига сотиш бўйича келишувга эришилганлигини маълум қилди.

    Корхона акция пакетини хусусийлаштириш бўйича ўтказилган халқаро жараён натижалари Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг тегишли қарори билан маъқулланган.

    Бунда, Давактив агентлиги томонидан энг мақбул таклифларни танлаб олиш асосида “Portfolio Investments” МЧЖ хусусийлаштириш бўйича консультант сифатида жалб этилган ва корхонани мустақил баҳолаш “Баҳолаш ва консалтинг маркази” МЧЖ томонидан амалга оширилган.

    Маълумот учун, "Angren Pipe plant" МЧЖ – Ўзбекистонда турли диаметрли мис қувурлар ишлаб чиқарувчи корхона бўлиб, қуввати йилига 8 000 тоннани ташкил этади. Aсосий хомашё Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик тоғ-кон ва қайта ишлаш корхоналаридан бири бўлган “Олмалиқ КМК” AЖ томонидан мис етказиб берилади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates