“Ангрен шакар” раҳбари: “Шакар қимматлашиши бизга боғлиқ бўлмаган ҳолат”

    Мамлакатимизда 16 июн 2022 2967

    Сўнгги кунларда мамлакатимизда айрим озиқ-овқат маҳсулотлари қаторида шакар ҳам сезиларли даражада  кўтарилди? Бу эса бозорларда, турли савдо нуқталарида ушбу маҳсулотга узундан-узун навбатлар ҳосил бўлишига, одамлар орасида турли гап-сўзлар кўпайишига олиб келди.

    Хўш, бунинг сабаблари нимада ва ҳозирги кунда шакар нархини арзонлаштириш борасида қандай чоралар кўрилмоқда? Ушбу саволларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидани республикамиздаги йирик шакар ишлаб чиқарувчи субъектларнинг бири — “Ангрен шакар” масъулияти чекланган жамиятига уюштирилган пресс-тур давомида жавоб олишга ҳаракат қилдик.

    — Бу бизга боғлиқ бўлмаган ҳолат, — дейди жамият бош директори Рустам Акбархўжаев. — Яъни шакар нархининг ўсишига, биринчи навбатда, мазкур маҳсулот ва унинг хомашёсини Марказий Осиё минтақасига етказиб бериш бўйича транспорт ва логистика билан боғлиқ муаммолар таъсир кўрсатди. Айни пайтда мазкур масалалар ҳал этилган.

    Айтиш жоизки, ҳозирги пайтда аҳолининг шакарга бўлган талабини янада қондириш мақсадида “Ангрен шакар” МЧЖ бир суткада 1100 тонна шакар ишлаб чиқаряпти. Аслида корхона йилига 300 минг тонна шакар ишлаб чиқариш қувватига эга. Корхона ортиқча қувват билан ишлаётгани боис, ҳар ойда 30 минг тоннадан ортиқ шакар ишлаб чиқаряпти. Бу йилига 360 минг тонна дегани. Яъни корхона ўз қувватидан ҳам юқори ҳолатда ишлаяпти. Демакки, аҳолининг ортиқча хавотир олишига асос йўқ. “Ангрен шакар” корхонаси ортиқча имкониятларни ишга солган ҳолда, аҳолини узлуксиз шакар маҳсулоти билан таъминлаяпти. Бунинг учун омборларда хомашё ва тайёр шакар аҳолига етарли даражада.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates