Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалида Наврўз сайли ўтказилди

    Мамлакатимизда 19 март 2025 951

    Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалида “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” шиори остида байрам сайли бўлиб ўтди.

    Ушбу тадбирда филиал жамоаси томонидан қадриятларимизни тараннум этувчи урф-одат ва анъаналаримиз акс этган декорациялар, миллий либослар, миллий таомлар, ҳунармандчилигимизни намоён этадиган ва баҳорий кайфият бағишлайдиган кўргазмалар ҳамда миллий рақс ва куй қўшиқлар намойиш этилди.

    Юртимиздаги қадриятлар билан уйғунлашган байрам сайлида Филиал директори А.Самадов ҳам иштирок этиб, жамоа аъзоларини она табиатнинг энг гўзал байрами билан табриклаб, касбий фаолиятларида зафарлар тилади.

    Байрам сайли ижодкор талабаларнинг концерт дастури, спорт мусобақаларига уланиб кетди.

    Баҳорий таомлар билан безатилган дастурхонлар, халқона ўйин-кулгилар ва қизиқарли мусобақалар барчага қувонч улашди.


    Ҳамкорлик материали

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates