Бу ҳақда “ЎЗEНEРГОИНСПEКЦИЯ” ахборот хизмати хабар берди.
Ўтказилган назорат тадбирида Ангрен шаҳрида жойлашган “А.C.И.” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 1 млрд 111 млн сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.