баннер
21 фев 2025
07:20

    Антониу Кошта: Европа Иттифоқи Даниянинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилади

    Европа Кенгаши раиси Антониу Кошта Европа Иттифоқи Даниянинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишини айтди.

    Европа Кенгаши раҳбари Антониу Кошта Euronews телеканалига берган интервьюсида АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Гренландияни қўшиб олиш ҳақидаги таҳдидлари фонида Европа Иттифоқи Даниянинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш ниятида эканини айтди.

    “Даниянинг ҳудудий яхлитлиги, Дания суверенитети, унинг чегаралари барқарорлиги... биз учун энг муҳим масала, шубҳасиз... Европа Иттифоқига аъзо давлатнинг ҳудудий яхлитлиги таҳдид остида бўлганида биз ушбу тамойилларни ҳимоя қилишни тўхтатмаслигимиз керак... Европа Иттифоқи Данияни қўллаб-қувватлайди”, деди Кошта.

    Трамп 7 январь куни АҚШ Президенти лавозимига киришишдан олдин Гренландия Қўшма Штатлар таркибига кириши кераклигини айтди ва унинг миллий хавфсизлик ва “эркин дунё”ни, жумладан, Хитой ва Россиядан ҳимоя қилишдаги стратегик аҳамиятини таъкидлади. Гренландия Бош вазири Муте Эгеде орол сотилмайди ва ҳеч қачон сотилмайди, деди. Шу билан бирга, Трамп Гренландия устидан назорат ўрнатиш учун ҳарбий куч ишлатмасликка ваъда беришдан бош тортди.

    2024 йил охирида Трамп АҚШнинг Швециядаги собиқ элчиси ва тадбиркор Кен Хауэрини АҚШнинг Даниядаги янги элчиси этиб тайинлаш ҳақидаги қарорига изоҳ берар экан, АҚШнинг Гренландияга эгалик қилишини “мутлақ зарурат” деб атади.

    Гренландия 1953 йилгача Дания мустамлакаси эди. У қиролликнинг бир қисми бўлиб қолмоқда, бироқ 2009 йилда ўзини ўзи бошқариш ва ички сиёсатда мустақил танлов қилиш имкониятига эга автономияга эга бўлди. 2019 йилда Трамп Гренландияни сотиб олишни режалаштираётгани ҳақида ОАВда бир қатор хабарлар пайдо бўлганди, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    феврал, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech